Олтиариқда қовун пишди

18:25 10 Май 2023 Жамият
570 0

Фото: «Халқ сўзи»

Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани миришкорлари томорқадан яхши даромад олиш борасида катта ҳаётий тажрибага эга.

Шу сабабли олтиариқликларнинг узум, бодринг, турп етиштириш борасида ютуқлари ибратга лойиқ. Бугун кунда туман аҳли қайси маҳсулотга қачон талаб кучайишига қараб деҳқончилик юмушларини замонавий мезонлар асосида ривожлантиришмоқда. 

“Дўстлик” МФЙда истиқомат қилувчи Турсуной Алимқулова хонадонида уч сотихгина ери бор. Икки йил аввал оила бироз қийналганлигини эътиборга олиб, маҳалла фуқаролар йиғини тавсияси билан икки сотихли иссиқхона қуриб берилганди. Турсуной опа турмуш ўртоғи Эргашали ака ва фарзандлари билан озгина ердан мўмай даромад олиш мақсадида харакатни бошлади.

Оила аъзолари ўзаро маслаҳатлашиб, иссиқхонага қовун экишди. Қовун кўчатлари орасига эса булғор қалампири экилди. Иссиқхонанинг қолган бир сотих жойига бодринг, помидор, қалампир, карам, пиёздан экилган. Ҳовли бурчагида 10-15 та товуқ билан иккита бузоқ боқиляпти. Кўча ва ховли устида узум-ток, остида атиргуллар. Айни кунларда илк ҳосил – қовун ҳосилга кирди.

- Томорқа даромади эвазига фарзандларимизга уйлар қуриш, янги автомашина сотиб олишни мақсад қилганмиз,-дейди Турсуной опа. – Шу боис, бир йилда томорқадан камида уч-тўрт маротаба ҳосил олишга ҳаракат қиляпмиз.

Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер