WTCF саммитида Самарқанд делегацияси иштирок этмоқда
Шу кунларда Хитойнинг Чангша шаҳрида Бутунжаҳон туристик шаҳарлар федерацияси (WTCF) саммити бўлиб ўтмоқда. Ушбу саммитда дунёнинг 83 давлатидан 159 сайёҳлик шаҳри вакиллари иштирок этяпти. WTCF саммитида Ўзбекистон Республикаси номидан Самарқанд шаҳри вакили сифатида вилоят Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи Рустам Қобилов раҳбарлигидаги делегация қатнашмоқда.
Саммитда бутун дунёдан ташриф буюрган меҳмонларга Самарқанднинг туризм салоҳияти, туристлар учун яратилган шароитлар ва истиқболдаги режалар тақдимоти ўтказилди.
Маълумот учун, Бутунжаҳон туристик шаҳарлар федерацияси (WTCF) га 2012 йилда дунёнинг машҳур туристик шаҳарлари ва ташкилотлари томонидан асос солинган бўлиб, у шаҳарларга асосланган биринчи халқаро туризм ташкилоти ҳисобланади. Самарқанд илк бор 2018 йилда WTCF саммитда меҳмон сифатида иштирок этди ва шундан сўнг ташкилот аъзолигига қабул қилинган.
Хитойда ўтказилаётган саммит доирасида Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи Рустам Қобилов иштирокида Хитой оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ташкил этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг