Оқдарё туман Тиббиёт бирлашмасида янги бинолари фойдаланишга топширилди

17:57 10 Май 2023 Жамият
493 0

Фото: «Халқ сўзи»

Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлардан кўзланган провард мақсад чекка ҳудудларда ҳам халқимиз учун қулай турмуш шароитини яратишдан иборат. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, токи юртдошларимиз ислоҳотлар самарасини бугун ўз ҳаётларида ҳис қилишсин.

Жойларда ана шу мақсадда айниқса, таълим ва тиббий хизмат сифатини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар бугун чекка ҳудудларда ҳам ўз самарасини кўрсатмоқда.

Куни кеча Оқдарё туман тиббиёт бирлашмасининг “Болалар бўлими”, “Ички касалликлар” ва “Неврология” бўлимлари янги бинога кўчирилди. 

Мазкур бўлимлар жой олган янги бинонинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан кенг жамоатчилик иштирокида очилиш маросими ўтказилди.

Тадбирда сўз олганлар аҳолига ҳамда шифокорларга яратилаётган ушбу замонавий шарт-шароитлар халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ёрқин далили эканлигини таъкидлашди.

Инвестиция дастури асосида 26 миллиард сўм маблағ ҳисобига қад ростлаган мазкур 3 қаватли янги бинода туман аҳолисига беминнат тиббий хизмат кўрсатиш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.

Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер