Давлат ва бизнес ўртасида мулоқотни таъминловчи замонавий профессионал платформа – «Солиқ форуми – 2026» тадбири ўтказилди (+фоторепортаж)

Форум доирасида қонун ижодкорлари ва етакчи молиячилар солиқ маъмуриятчилиги ва рақамлаштиришнинг ривожи, солиқ қонунчилигини қўллаш амалиёти, солиқ низоларини судгача ва суд тартибида ҳал этиш механизмлари ҳамда бизнесга таъсир кўрсатувчи асосий трендлар ва ўзгаришлар муҳокама қилинди.

17:22 17.02.2026
Ўзбекистон Президенти Буюк Британия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон билан Буюк Британия ўртасидаги ўзаро манфаатли шерикликни, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий соҳада янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

17:02 17.02.2026
Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, олий таълим аълочиси Карим Эгамқулов 87 ёшида вафот этди

Бутун ҳаёти ва меҳнат фаолиятини мамлакатимиз таълим соҳаси тараққиётига бағишлаган фидойи устоз, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, олий таълим аълочиси Карим Ойбекович Эгамқулов шу йил 14 февраль куни 87 ёшида вафот этди.

16:28 17.02.2026
«Можаро якуний босқичга кирдими?» Украина бўйича биринчи марта Европада ўтказилаётган музокаралардан нималар кутилмоқда?

Шу йилнинг 17-18 февраль кунлари Украина можаросини ҳал қилиш бўйича Россия, Украина ва АҚШ ўртасида икки кунлик музокаралар Женева шаҳрида бўлиб ўтади.

15:54 17.02.2026
Информатика фанидан 7-синфлар ўртасида ўтказилган Ал-Хоразмий олимпиадаси натижалари эълон қилинди

Мазкур олимпиадада информатика фанидан 7-синфлар бўйича 14 минг 18 нафар ўқувчилар иштирок этган.

15:19 17.02.2026
Ҳужжатларда қайд этилмаган қарийб 1,5 миллиард сўмлик товарлар фош этилди

Холислар иштирокидаги кўрик давомида автомашина юкхонасида ҳужжатларда кўрсатилмаган 7 минг 200 дона товар борлиги аниқланган.

13:54 17.02.2026
Mobiuz киберҳужумга учрагани айтилмоқда 

Хакерлар компаниянинг корпоратив тармоғи тўлиқ бузилганини иддао қилмоқда. Унга кўра, тахминан 280 та компьютердан иборат ички тизимга кириш имкони қўлга киритилган.

13:35 17.02.2026
2026 йил учун закот, фитр ва фидя миқдори белгиланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2026, ҳижрий 1447 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.

13:09 17.02.2026
Тошкент шаҳри ва вилоятида муддати ўтган тиббий реагентлар савдосининг олди олинди

Ҳозирда тиббий воситалар бўйича тегишли тартибда экспертиза тайинланиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

12:40 17.02.2026
Полиз экинлари етиштиришда қайси ҳудуд етакчи?

2025 йилда республикадаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 3,3 млн тонна полиз етиштирилган.

12:38 17.02.2026
Миллий терма жамоа аъзоси “Андижон” клубига ўтди

У ўтган йили Қатар дарвозасига гол киритган эди.

11:41 17.02.2026
«Навбаҳор» конголик ҳужумчи билан шартнома имзолади

Ушбу футболчини «Transfermarkt» 400 минг евро деб баҳоламоқда.

11:35 17.02.2026
Талаба хазон баргидан фойдаланиб экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқариш технологиясини яратди

Бухоро давлат университети табиий фанлар ва агробиотехнология факультети 3 – босқич талабаси Жаҳонгир Назаров кузги хазон барглари воситасида экологик тоза қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга оид инновацион ғояни илгари суриб, айтса арзигулик натижага эришди.

11:18 17.02.2026
Фарғонада 19 та марказий деҳқон бозорида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилди

Фарғона вилоятининг 4 та шаҳар ҳамда 15 та туманида жойлашган марказий деҳқон бозорларида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ўз фаолиятини бошлади.

11:03 17.02.2026
Тожикистонда ижтимоий тармоқлардаги лайклар учун жавобгарлик бекор қилинди

Ушбу қарордан сўнг ўтган йил давомида жазога тортилган 405 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод қилинган.

10:58 17.02.2026
Фарғонада Нидерландиядан олиб келинган бодринг ҳосилини Европага экспорт қилиш режалаштирилмоқда

Айни пайтда Фарғона вилоятида 260 гектардан ортиқ майдонда саноатлашган усулда ташкил этилган замонавий иссиқхоналарда йил давомида маҳсулот етиштирилмоқда.

10:56 17.02.2026
Хилола Умарова Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари этиб тайинланди

У кеча, 16 февраль куни Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилганди.

10:24 17.02.2026
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан АҚШда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 17-19 февраль кунлари Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Вашингтон шаҳрида бўлади.

10:05 17.02.2026

Янгиликлар тақвими

Кластер