Давлат ва бизнес ўртасида мулоқотни таъминловчи замонавий профессионал платформа – «Солиқ форуми – 2026» тадбири ўтказилди (+фоторепортаж)
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Бугун, 17 февраль куни Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида «Солиқ форуми – 2026» тадбири ўтказилди. Мазкур форум доирасида қонун ижодкорлари ва етакчи молиячилар солиқ маъмуриятчилиги ва рақамлаштиришнинг ривожи, солиқ қонунчилигини қўллаш амалиёти, солиқ низоларини судгача ва суд тартибида ҳал этиш механизмлари ҳамда бизнесга таъсир кўрсатувчи асосий трендлар ва ўзгаришлар муҳокама қилинди.
«Солиқ форуми – 2026» Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ташаббуси билан, Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг фаол иштироки асосида ташкил этилди. Тадбирда экспертлар, давлат органлари вакиллари ва тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича амалий тажриба, ташаббус ва таклифлари билан бўлишди.
Форум давлат ва бизнес ўртасида очиқ ҳамда мазмунли мулоқотни таъминловчи замонавий профессионал платформа ҳисобланиши алоҳида таъкидланди. «Солиқ форуми – 2026» ишини Солиқ қўмитаси раиси Фаррух Пулатов кириш сўзи билан очиб берди.
«Бугунги учрашувимиз шунчаки навбатдаги расмий йиғилиш эмас, балки барчамиз учун янги билим ва кўникмаларга бой, амалий аҳамиятга эга мулоқот бўлишини истайман», — дея алоҳида таъкидлади Солиқ қўмитаси раҳбари.
Шунингдек, сессиялар давомида стратегик йўналишлар муҳокама қилиниб, «Солиқ маъмуриятчилигини модернизация қилиш ва рақамлаштиришни чуқурлаштириш», «Солиқ қонунчилигини қўллаш амалиёти ва ягона методологик ёндашувларни шакллантириш», «Солиқ низоларини ҳал этишнинг самарали судгача ва суд механизмлари», «Бизнес муҳитига таъсир этувчи солиқ сиёсатидаги асосий трендлар ва ўзгаришлар» мавзулари юзасидан атрофлича фикр мулоҳазалар ҳамда таклифлар билдирилди.
Форумда иштирок этаётган 700 нафар йирик солиқ тўловчилар, молия директорлари, бош бухгалтерлар, солиқ маслаҳатчилари, аудиторлар ҳамда солиқ тўловчилар орасида муҳим мавзуларда сўровнома ўтказилиб, унинг якуни бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Бундан ташқари, «Солиқ форуми – 2026» доирасида 2025 йил якунлари бўйича илғор ва фаол тадбиркорлик субъектларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди. Унда нафақат юқори молиявий кўрсаткичларга эришган, балки солиқ интизоми, шаффофлик ва ижтимоий масъулият борасида ҳам намуна кўрсатган субъектлар ҳам эътироф этилди.
Хусусан:
- «Энг кўп солиқ тўлаган тадбиркорлик субъекти» — Гадайбаев Темур Уткурович, «UZBAT AO» акциядорлик жамияти раҳбари;
- «Энг кўп фискал чек берган тадбиркорлик субъекти» — Асадов Акмал Шукуруллаевич, «ANGLESEY FOOD» масъулияти чекланган жамият хорижий корхонаси раҳбари;
- «Энг катта экспорт ҳажмини амалга оширган тадбиркорлик субъекти» — Камилжанов Абдулхаким Абдулахатович, «PROCAB» МЧЖ масъулияти чекланган жамият раҳбари;
- «Энг кўп иш ўрни яратган тадбиркорлик субъекти» — Асадов Акмал Шукуруллаевич, «ANGLESEY FOOD» масъулияти чекланган жамият хорижий корхонаси раҳбари;
- «Энг интизомли солиқ тўловчи» — Казакова Мария Рафаиловна, «PRIME CERAMICS» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси раҳбари;
- «Энг ёш тадбиркор» — Исхакова Амира Тимуровна, якка тартибдаги тадбиркор;
- «Намунали маҳалла» — Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги «Регистон» маҳалласи раиси Болтабоев Шухрат Неъматович ташаккурнома ва статуэтка билан тақдирландилар.
(“Халқ сўзи”)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сенатор томонидан маҳаллаларда томорқачилик ва боғдорчиликни ривожлантириш ишлари ўрганилди
- Ёш парламент аъзолари форумида барқарор тараққиёт ва глобал ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди
- Сенатор талаба қизлар билан давлат хизматида аёллар иштирокини кенгайтириш масаласини муҳокама қилди
- Судьялар олий кенгаши таркибини сайлаш масаласи кўриб чиқилди
- Сенат қўмитасида киберхавфсизлик ва жиноятчиликка қарши янги чоралар кўриб чиқилмоқда
- Педагогларга айрим давлат хизматларини кўрсатишда 50 фоиз чегирма берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг