Информатика фанидан 7-синфлар ўртасида ўтказилган Ал-Хоразмий олимпиадаси натижалари эълон қилинди
Жорий йилнинг 29 январь куни 7-синфлар ўртасида ўтказилган информатика фанидан Ал-Хоразмий олимпиадасининг туман (шаҳар) босқичи натижалари маълум бўлди. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, мазкур олимпиадада ҳудудлар кесимида информатика фанидан 7-синфлар бўйича 14 минг 18 нафар ўқувчилар иштирок этган.
Қуйидаги ҳавола орқали натижалар билан танишишишингиз мумкин:
Маълумот учун, натижалар бўйича апелляция аризасини ушбу ҳавола орқали қолдиришингиз мумкин бўлади. Апелляция аризалари 17 февраль соат 23:59 гача қабул қилинади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг