Ҳужжатларда қайд этилмаган қарийб 1,5 миллиард сўмлик товарлар фош этилди
«Яллама» чегара божхона постида тегишли ҳужжатларда қайд этилмаган товарлар фош қилинди. Бу ҳақида Тошкент вилояти божхона бошқармаси маълумот берди.
Унда айтилишича, «Яллама» чегара божхона пости ходимлари томонидан Ўзбекистонда фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига олиб кирилаётган товарлар белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган.
Шундан сўнг, ташкилотнинг ишончли вакили ҳамда холислар иштирокида ўтказилган кўрик давомида автомашина юкхонасида ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 1 миллиард 440 миллион сўмлик 7 минг 200 дона товар борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг