Сариосиё туманида Рамазон муносабати билан ифторлик тадбири ташкил этилди

Президентимизнинг «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоятида ҳам кўплаб хайрли ва савобли ишлар амалга оширилмоқда.

11:41 04.03.2026
Мужтабо Хоманаий Эроннинг навбатдаги олий раҳбари сифатида танланди

У марҳум раҳбар Али Хоманаийнинг иккинчи ўғли ҳисобланади ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (IRGC) ҳамда “Басиж” кўнгилли ҳарбий тузилмаси билан яқин алоқаларга эга.

09:52 04.03.2026
Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ва келгуси устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди

Aҳолининг 67 фоизи қишлоқларда истиқомат қилишини инобатга олиб, айнан қишлоқ жойларда қўшимча даромад манбаларини яратиш орқали ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш муҳим экани қайд этилди.

21:16 03.03.2026
Шавкат Мирзиёев 8 март муносабати билан бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти «8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

19:02 03.03.2026
Мактабгача таълим тизимида қамров ва сифат

Бугун Навоий вилоятида 1 479 та МТТлари фаолият кўрсатиб, ҳудуддаги 3-6 ёшгача бўлган болаларнинг 87,8 фоизи мактабгача таълим тизимига қамраб олинган.

17:31 03.03.2026
Келажак дипломатиясининг пойдевори

Мамлакатимизда олий таълим соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар Ўзбекистоннинг илмий ва инновацион ривожланиш моделини шакллантирди.

16:40 03.03.2026
Террор таъсирида пароканда бўлган оила: ота қамоқда, ўғил қидирувда (+видео)

Ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган 27 ёшли йигит халқаро террористик ташкилоти сафига бориб қўшилиб, сўнгра бу қабиҳ ишларига Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи, 1965 йилда туғилган ўз отасини ҳам жалб қилган. Ота эса ўғлининг айтганларини бажарган.

15:48 03.03.2026
Қашқадарёда гиёҳвандлик воситасини 400 минг сўмга сотаётган шахс қўлга тушди

Ҳолат юзасидан барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговгача суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

13:12 03.03.2026
Тиббиёт олийгоҳларига киришда «Супер-контракт»ни бекор қилиш ва ўтиш балларини ошириш режалаштирилмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Тиббиёт ва фармацевтика таълими соҳасида кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.

13:04 03.03.2026
Самарқандда 2 728 нафар ишсиз алимент тўловчининг бандлиги таъминланди

Маҳалла “еттиликлари” билан ҳамкорликда олиб борилган профилактик суҳбатлар ва кўрилган чора-тадбирлар натижасида 6798 та оила яраштирилиб, оилалар тикланишига эришилди.

10:52 03.03.2026
Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтинги жорий этилди

Мазкур рейтинг Таълим сифатини таъминлаш агентлиги томонидан юритилади.

10:44 03.03.2026
Қарийб ярим кило олтинни чегарадан олиб ўтмоқчи бўлган она-бола ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ва Божхона идоралари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

09:35 03.03.2026
Тошкент давлат юридик университетида махсус 3 йиллик дастур асосида бакалаврлар тайёрланади

Дастур жорий этилиши тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамалар порталига жойлаштирилган.

19:30 02.03.2026
Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин

Адлия вазирлиги Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказди.

18:06 02.03.2026
Туркияда ҳам портлашлар содир бўлгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди 

Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида араб давлатларидан бирида содир бўлган портлаш ҳодисаси Туркия Республикасига қарши амалга оширилган ҳужум сифатида талқин қилинаётганлиги кузатилмоқда.

17:40 02.03.2026
Самарқанддаги «Silk Road Samarkand» халқаро туризм марказида замонавий дор йўли барпо этилмоқда

Самарқанд шаҳрида жойлашган «Silk Road Samarkand» халқаро туризм марказида ҳудуднинг туристик жозибадорлигини ошириш ҳамда меҳмонлар учун замонавий ва қулай транспорт инфратузилмасини яратиш мақсадида дор йўли қурилиши амалга оширилмоқда.

17:25 02.03.2026
Миллий ташаббуслар ва глобал қарорлар

2 март — Ўзбекистон Республикаси БМТга аъзо бўлган кун

16:21 02.03.2026

Янгиликлар тақвими

Кластер