Сариосиё туманида Рамазон муносабати билан ифторлик тадбири ташкил этилди

11:41 04 Март 2026 Жамият
277 0

Президентимизнинг «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоятида ҳам кўплаб хайрли ва савобли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, инсонпарварлик, эзгулик, шукроналик ва меҳр-оқибат каби миллий анъана ва қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб қилиш мақсадида турли ифторлик ва хайрия тадбирлари ташкил этилмоқда.

Сариосиё туманида ўтказилган ифторлик тадбири ҳам ана шундай эзгу ташаббусларнинг амалий ифодаси бўлди. Тадбирда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, нуронийлар, жамоатчилик фаоллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар барчани муборак Рамазон ойи билан қутлаб, жойларда «Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи» ғояси асосида ташкил этилаётган тадбирлар инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ва мурувват ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини таъкидладилар.

Ифторлик тадбирида иштирок этган нуроний отахонлар қўлларини дуога очиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва юртимиз равнақи учун эзгу тилаклар билдирдилар.

Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер