Тиббиёт олийгоҳларига киришда «Супер-контракт»ни бекор қилиш ва ўтиш балларини ошириш режалаштирилмоқда

13:04 03 Март 2026 Жамият
368 0

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Тиббиёт ва фармацевтика таълими соҳасида кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.

Мазкур лойиҳага кўра, 2026-2027 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт йўналишида кадрлар тайёрлаш тизимида қатор муҳим ўзгаришлар амалга оширилиши белгиланган.

Оширилган контракт бекор қилинади

  • Тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрловчи олий таълим ташкилотларининг бакалавриат йўналишларида оширилган тўлов-контракт асосида қабул қилиш тартиби бекор қилинади. Бу қарор қабул жараёнида сифат мезонларини кучайтиришга қаратилгани билан изоҳланмоқда.

Минимал ўтиш баллари оширилади

Бакалавриат, резидентура (клиник ординатура) ва магистратура мутахассисликларида:

  • шифокор мутахассисликлари учун минимал ўтиш бали — 70 фоиз;
  • ўрта тиббий ходим мутахассисликлари учун — 60 фоиз этиб белгиланади.

Мазкур талаб ҳар бир ўқув модулини ўзлаштиришда ҳамда давлат имтиҳонларида қўлланилади.

Энг хавфли касалликлар бўйича тайёргарлик кучайтирилади

  • Аҳоли орасида энг кўп учрайдиган ва ўлим хавфи юқори бўлган касалликлар ҳамда ҳолатлар бўйича ажратиладиган кредит соатлари кўпайтирилади. Бу амалиёт клиник тайёргарликни реал эҳтиёжларга мослаштиришни назарда тутади.

Далилларга асосланган тиббиёт ва симуляция мажбурий бўлади

Таълим жараёнига:

  • илмий тадқиқотлар ва далилларга асосланган тиббиёт услубиёти, симуляцион марказларда амалий кўникмаларни ўзлаштириш мажбурий тартибда жорий этилади.
  • Тор соҳа мутахассислиги фақат резидентура ва магистратура орқали шифокорлар учун тор ихтисосликлар бўйича бирламчи ва қўшимча ихтисослаштириш эндиликда фақат резидентура (клиник ординатура) ва магистратура орқали амалга оширилади.
  • Қисқа муддатли қайта тайёрлаш курслари орқали тор соҳа мутахассислиги бериш тартиби бекор қилинади (қўшимча ёки чуқурлаштирилган тайёргарлик бундан мустасно).

Шунингдек, бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курслари — интернатура қабул қилиниши ҳам бекор қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер