Қашқадарёда гиёҳвандлик воситасини 400 минг сўмга сотаётган шахс қўлга тушди
Қашқадарёда гиёҳвандлик воситаларини сотишга уринган шахс қўлга олинди. Бу ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.
Унда айтилишича, Қарши шаҳрида «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирининг биринчи босқичи ўтказилган.
Тадбир давомида Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро .А. Ўзбекистон Республикаси «Тезкор қидирув фаолияти тўғрисида»ги қонунига асосан ўтказилган «Назорат остида олиш» тезкор тадбири вақтида шартли мижоз А.Т.га «Марихуана» гиёҳвандлик воситасини 400 минг сўмга сотаётган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговгача суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг