Зидан «Реал» бош мураббийлигидан кетди

16:12 31 Май 2018 Спорт
1857 0
Фото: campeones.ua

Мадриднинг «Реал» футбол клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда у бугун, клуб қароргоҳида ташкил қилинган матбуот анжуманида маълум қилди.

45 ёшли мутахассис клубни 2015/16 йилги мавсум ўртасида қабул қилиб олган ва ўтган уч йил давомида уч маротаба Европа чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритганди.

Унинг бошчилгида «Реал» Испания чемпионати, мамлакат Суперкубогида ғалаба қозонди. Икки марта Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучди.

Умуман олганда «Реал» Зидан бош мураббийликни қўлга олганидан буён жами 9та мусобақада бош совринни қўлга киритди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер