ЖССТ: Дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари 95 фоизга камайди

15:24 01 Май 2023 Дунё
1003 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус жорий йил бошидан буён COVID-19 қурбонлари сони 95 фоизга камайганини маълум қилди.

Шунингдек, у вирус ҳали ҳам хавфли эканлиги ва одамлар ўлимига сабаб бўлишда давом этаётганидан огоҳлантирди.

“Инфекция оқибатида ҳаётдан кўз юмаётганлар сони муттасил камайиб бораётганидан хурсандмиз, — дейди ЖССТ раҳбари. — Бироқ “омикрон”нинг ўта юқумли ХBB.1.16 варианти пайдо бўлиши вирус ҳамон мутацияга учраётгани ҳамда у касаллиниш ва ўлим ҳолатларининг янги тўлқинини юзага келтириши мумкинлигини кўрсатяпти”.

Шунингдек, Т. Гебрейесус шу йил коронавирус пандемияси бекор қилиниши кутилаётганини эслатиб ўтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер