ЖССТ CОVID-19 вакцинасини тасдиқлаш мезонларини маълум қилди
ЖССТ тўлиқ хавфсиз ҳамда самарали бўлмаган ҳеч бир коронавирусга қарши вакцинани тасдиқламайди. Ҳозирда ташкилот вакциналари синовларнинг учинчи босқичидан ўтаётган барча давлатларнинг натижаларини кутмоқда.
Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Маргарет Харрис маълум қилмоқда.
«Ҳозирда қўлланилаётган вакциналарнинг ҳеч бири синовларнинг учинчи босқичини якунламаган. Барча шерикларимиз уларнинг фаоллиги борасида ҳисобот бериб туришибди. ЖССТ олишни истаётган нарса ҳам вакциналар ва натижалар тўғрисидаги аниқ маълумотдир. Зеро, ташкилот Бош директори айтганидек, биз тўлиқ хавфсиз бўлмаган ва самарадорлиги исботланмаган бирон бир вакцинани тасдиқламаймиз», дейди вакил.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг