Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра кадастр базасида ҳисобга олинган кўчмас мулк объектлари сони 8 263,6 мингтани ташкил этади

13:35 01 Октябр 2023 Жамият
369 0

АОКАда Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлар палатаси раҳбарияти иштирокидаги матбуот анжуманида Кадастр агентлиги тизимида 2023-йилнинг ўтган олти ойидаги амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳақида маълумот берилди.

Амалга оширилган ер ва кадастр назорати натижасида 6 213 та ҳолатда 2 391 гектар ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари аниқланди.

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун кадастр идоралари ва қурилиш бўлимлари томонидан 20 045 та 1 992,8 гектар ер участкалари “Ерелектрон”тизимига киритилди.

Кадастр идоралари томонидан жорий йилнинг шу кунга қадар кўрсатилган хизматлар 928,1 мингтани ташкил этиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 115% ошган.

Ҳокимликлар қарорига асосан 198 500 гектар (102,8 %) ерлар захирага қайтарилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер