Жо Байден Украина ҳаво мудофаасини кучайтиришга ваъда берди

11:17 09 Июль 2024 Дунё
309 0

Фото: AP

АҚШ президенти Жо Байден Украина етакчиси Владимир Зеленский билан Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш чоралари устида ишлашга ваъда берди.

«Биз иттифоқчиларимиз билан биргаликда шаҳарлар ва тинч аҳолини Россия ҳужумларидан ҳимоя қилиш учун Украина ҳаво мудофаа тизимини мустаҳкамлаш бўйича янги чораларни эълон қиламиз», — дейилади унинг баёнотда.

Аввалроқ, АҚШ шу йилнинг 9-11 июль кунлари Вашингтонда бўлиб ўтадиган НАТО саммитида Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини кучайтириш бўйича янги чораларни эълон қилишни режалаштираётгани маълум бўлганди. Манбаларга кўра, гап «тарихий ва узоқни кўзлаган қадамлар» ҳақида кетмоқда. Бироқ у янги «Patriot» ҳаво мудофаа тизимларини Киевга топширишни назарда тутадими ёки йўқлигига аниқлик киритилмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер