Жиззахда янги саноат технопаркига тамал тоши қўйилди
Фото: “Халқ сўзи”
Жиззахда Хитой давлати билан ҳамкорликда 2023-2024 йилларда умумий қиймати 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида инвестиция ўзлаштириладиган саноат технопарки қурилиши бошланишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

— Мазкур технопаркда қисқа вақт ичида электротехника, кимё саноати, текстиль ва қурилиш материаллари каби маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштириш учун ишлар бошланади ва ишлаб чиқилган маҳсулотлар нафақат ички, балки экспортга ҳам йўналтирилади, — дейди тадбирда сўзга чиққан Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев. –Ҳозирда вилоятда Хитой капитали иштирокида 40 дан зиёд корхоналар фаолият кўрсатаётган бўлиб, улар томонидан 910 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб қилинган.

Тадбир давомида Хитой Савдо-саноат палатаси ижрочи раиси Лю Юй бошчилигидаги тадбиркорлар вилоятнинг инвестициявий муҳити ва диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишишди ва ўзаро шартномалар имзолашди.
Толибжон ЭРГАШEВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг