Жиззахда ҳайдовчининг хатоси сабаб йўловчи жароҳатланди
Жиззахда икки автомобиль ўртасида автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда «Постда» хабар берди.
Жиззах вилояти Жиззах шаҳар Обод маҳалласида Шароф Рашидов тумани Қанғли қишлоғида яшовчи Э.Й бошқарувидаги «Nexia» автомобили шу туманнинг Мўлканлик маҳалласида яшовчи О.З. бошқарувидаги «Nexia» билан тўқнашган.
Оқибатда О.З.га тегишли «Nexia» салонида бўлган йўловчи ўнг ўмров суягининг ёпиқ силжиб синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг