Жиззахда 13 ва 4 ёшли опа-сингилни «Cobalt» уриб кетди

10:21 20 Ноябрь 2024 Жамият
261 0

Фото: Видеодан кадр

Жиззах вилояти Бахмал туманида «Cobalt» катта тезликда вояга етмаган икки қизни уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 18 ноябрь куни соат 19:30 ларда Бахмал тумани ҳудудидан ўтган «Ғаллаорол — Бахмал — Супа-Зомин» 4Р-41 йўлининг 29 километрида содир бўлган.

Ўша куни 1991 йилда туғилган А.О «Cobalt» автомобилини Ўсмат йўналиши бўйича бошқариб келаётиб, йўлнинг белгиланган жойидан кесиб ўтаётган вояга етмаган икки пиёда: 2011 йилда туғилган И.М. ва унинг синглиси, 2020 йилда туғилган И.К.ни уриб юборган.

Оқибатда опа-сингил турли тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан гумонланувчи О.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди ва 117-модда (хавф остида қолдириш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб ушланган ва вақтинча сақлаш ҳибсхонага жойлаштирилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер