Жиззах Политехника институти ва Полшанинг AGH Krakow университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё — Европа Иттифоқи университетлари конгресси доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Полша Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги ўртасида “Ўзаро ниятлар тўғрисидаги баёнот” (Letter of Intent) имзоланди.
Мазкур ҳужжат икки давлат ўртасида олий таълим ва илмий-тадқиқот соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган бўлиб, қўшма илмий марказлар ташкил этиш, университетлар ўртасида узоқ муддатли шериклик алоқаларини йўлга қўйиш, академик мобилликни кенгайтириш ҳамда Европа Иттифоқи дастурлари доирасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш каби устувор йўналишларни қамраб олади.

Анжуман давомида 50 дан ортиқ ўзаро англашув меморандумлари ва ҳамкорлик шартномаларини имзоланиши режалаштирилган бўлиб, ушбу ҳужжатлар турли соҳаларни қамраб олган ҳолда, қўшма таълим дастурларини жорий этиш, илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, халқаро конференциялар ташкил этиш ҳамда академик алмашинув дастурларини кенгайтиришни назарда тутади.
Марказий Осиё-Европа Иттифоқи университетлари конгресси доирасида Жиззах политехника институти ва Полшанинг AGH Krakow университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

- Мазкур меморандум икки олий таълим муассасаси ўртасида таълим, илмий-тадқиқот, “яшил” технологиялари соҳаларида қўшма тадқиқотлар, сунъий интеллект ва инновацион фаолият йўналишларида ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади, — дейди Жиззах политехника институти ректори Алишер Усманкулов. — Шунингдек, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда тажриба алмашиш имкониятлари яратилинади ҳамда ҳамкорлик истиқболда халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва таълим сифатини оширишга муҳим ҳисса қўшади.
Толибжон ЭРГАШЕВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг