Жиноят кодекси жазони кескинлаштирувчи моддалар билан тўлдирилмоқда

17:10 23 Март 2023 Сиёсат
773 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Мажлисда «Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқиляпти.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш, болалар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш устувор мақсадлардан бири сифатида белгиланган. Лекин бугунги кунда ҳуқуқни қўллаш амалиётида хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишда қатор муаммолар кўзга ташланмоқда.

Ушбу ҳужжат хотин-қизлар ва болаларга зўравонликнинг олдини олиш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилалардаги маънавий-аҳлоқий муҳитни яхшилашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. 

Қонун лойиҳаси билан қатор кодекс ва қонунларга ўзгартиришлар киритилаётган бўлиб, хусусан, Жиноят кодекси жазони кескинлаштирувчи моддалар билан тўлдирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер