Жим Керри кинодаги фаолиятини тугатганини эълон қилди

10:59 04 Апрель 2022 Дунё
1719 0

Америкалик таниқли актёр Жим Керри кинодаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда актёр Access Hollywood кўнгилочар дастурида маълум қилган.

— Мен нафақага чиқяпман. Лекин кўрамиз, агар, фаришталар тилласиёҳ билан ёзилган қандайдир сценарий олиб келишса-ю, бу фильм томошабинлар учун муҳимлигини тушунсам, албатта, роль ижро этаман, — дея таъкидлаган актёр.

Шунингдек, Жим Керри расм чизиш ва шу каби маданий ҳаётни ёқтиришини айтган.

Маълумот учун, актёр 1962 йил Канадада туғилган. У «Ниқоб», "Эйс Вентура", "Трумен шоуси", "Беғубор ақлнинг абадий қуёши" ва "Гринч — Рождество ўғриси" каби фильмлардаги роллари билан танилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер