ЖЧ-2018. Бразилиянинг қўлидан нима келади?

16:22 22 Июнь 2018 Спорт
1649 0

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунида яна учта учрашув бўлиб ўтади. Унда мусобақа фаворитларидан бири Бразилия терма жамоаси майдонга тушади.

E гуруҳидан ўрин олган терма жамоага бу сафар биринчи турнинг омадсизларидан бири Коста-Рика терма жамоаси тўқнаш келади. Иккала жамоа ҳам биринчи турда ғалаба қозона олмаган. Фаворитларнинг ишончсиз ўйини Бразилияга бўлган босимнинг ошишига сабаб бўлмоқда. Кўрамиз, улар бундай босимли вазиятдан чиқиб кета олишармикан?

Куннинг иккинчи учрашувида Нигерия ва Исландия терма жамоалари ўзаро куч синашади. Бу учрашувда Аргентина терма жамоасининг ҳам тақдири ҳал бўлиши кутилмоқда. Агар Исландия олган тақдирда сўнгги турда Аргентинанинг кейинги босқичга чиқиши ўзгалар қўлида қолиб кетади.

Кунни Сербия ва Швейцария терма жамоалари учрашуви якунлаб беради. Болқон яримороли вакиллари дастлабки турдаги ғалабадан сўнг яхши имконият ҳосил қилишган. Жамоа учрашувда ғалаба қозонган тақдирда муддатидан олдин плей-офф йўлланмасини қўлга киритиш мумкин.

ЖЧ-2018. 2-тур

E гуруҳи
Бразилия - Коста Рика 17:00

Санкт-Петербург Арена
Бош ҳакам: Бьёрн Куйперс (Нидерландия)

D гуруҳи
Нигерия - Исландия 20:00

Волгоград Арена
Бош ҳакам: Мэтью Конгер (Янги Зеландия)

E гуруҳи
Сербия - Швейцария -23:00

Калининград стадиони
Бош ҳакам: Феликс Брих (Германия)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер