Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирининг ғолиби бўлди
Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирининг 13-турида нидерландиялик Аниш Гири билан дуранг ўйнади ва мусобақада муддатидан олдин ғалаба қозонди.
20 ёшли Синдаров шахмат тожи учун расмий даъвогарга айланди ва жаҳон чемпиони унвони учун кечадиган баҳсда Доммаражу Гукеш билан тўқнаш келади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Жавоҳир Синдаров Жаҳон кубоги ғолиби бўлиб, Номзодлар турнирига йўлланма олган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг