Жанубий Кореядаги форумда рақобат қонунчилиги ва сиёсатидаги сўнгги ўзгаришлар ҳамда тенденциялар муҳокама қилинмоқда

12:32 01 Декабрь 2023 Дунё
544 0

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Асадулла Қаюмов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Корея Республикасига ташриф билан бўлиб турибди.

Ташриф  давомида  мамлакатимиз делегацияси вакиллари  Сеул шаҳрида бўлиб ўтган Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари Ассоциацияси, МДҲ давлатлари рақобат органлари, Корея Республикаси Адолатли савдо комиссиясининг 1-Саммити ҳамда 12-Сеул Халқаро рақобат форумида иштирок этди.

Анжуманда рақобат соҳасидаги ваколатли органлар раҳбарлари иштирокида рақобат қонунчилиги ва сиёсатидаги сўнгги ўзгаришлар ва тенденциялар, шу жумладан, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига бағишланган муҳокамалар бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида Асадулла Қаюмов Озарбайжон Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Монополияга қарши курашиш ва истеъмол бозорини назорат қилиш давлат хизмати раҳбари Маммад Аббасбейли ва  Корея Республикаси Адолатли савдо комиссияси Сиёсат бўйича бош котиби Ёк Санг Вон билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида рақобатни ҳимоя қилиш соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасини амалга ошириш учун тизимли мулоқотни ўрнатиш, дўстлик ва  ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш йўллари муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер