Жанубий Кореяда ҳарбий ва фуқаролик мудофааси машқлари бошланди

17:03 10 Апрель 2023 Дунё
937 0

Фото: Yonhap

Жанубий Корея ҳарбийлари мамлакат жануби-шарқида «Хваран» тинч аҳолини ҳимоя қилиш бўйича комплекс машғулотларни бошлади. Бу ҳақда «Yonhap» Жанубий Корея Қуролли кучлари маълумотига таяниб ёзмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, ўқув машғулотлари вилоят ҳокимияти, полиция, фавқулодда вазиятлар хизматлари билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Машғулотлар Тегу шаҳри ва Кенсан-Пукто музофотида бошланди ва беш кун давом этади.

«Хваран» машғулотлари октябргача мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам босқичма-босқич ўтказилади», дейилади хабарда.

Шу йилнинг 3 апрель куни АҚШ, Япония ва Жанубий Корея Шимолий Кореянинг ядровий таҳдидига жавобан Корея ярим ороли яқинида қўшма денгиз машқларини бошлади. Улар сув ости кемаларига қарши курашиш ва потенциал душманнинг баллистик ракеталарини тутиб олишга қаратилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер