Жанубий Корея Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Вон До Ён Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
"Вон До Ён жанобларининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олдик. Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль Жаноби Олийларининг мамлакатимизга бўлажак ташрифини интиқлик билан кутмоқдамиз.
Президентлар саммитига тайёргарлик кўриш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, давлатларимиз ўртасидаги анъанавий яқин алоқаларда янги ўсиш нуқталарини кашф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик. Жаноб элчига Ўзбекистондаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз", деб ёзди Бахтиёр Саидов.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг