Жамғармага халқаро сертификатлар топширилди

20:10 16 Декабрь 2021 Жамият
736 0

Фото: «Халқ сўзи»

Коррупция тараққиёт кушандаси. Унга қарши қаттиқ курашилмас экан, бирор бир натижага эришиш қийин. Шу боис коррупцияга жамиятда ривожланишига қарши қаратилган ҳаракат сифатида ҳар қандай жамият ва давлатда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқаришга сабаб бўладиган омил сифатида баҳоланади.

Президентимизнинг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони талабларига кўра, барча ташкилот ҳамда муассасаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар, шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этишни белгиловчи коррупцияга қарши курашиш дастури, сиёсати ишлаб чиқиш ва уни амалда жорий этиш белгиланган. Бу, аввало, ҳар бир ташкилот ўз иш услуби билан мазкур иллатнинг олдини олишлари керак, деганидир.  Ўз навбатида, улар фаолияти халқаро даражада муносиб баҳоланмоқда. Хусусан, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасида  коррупцияга қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш мақсадида Халқаро стандартлар ISO 9001:2015 — “Сифат менежменти тизими” ҳамда ISO 37001:2016 — “Коррупцияга қарши курашиш менежмент (пора олиш-бериш билан курашиш) тизими” талаблари асосида халқаро стандартлар бўйича барча зарурий хужжатлар ишлаб чиқилиб, амалда жорий қилинмоқда.

Жамғарма фаолияти ISO 9001:2015 ва ISO 37001:2016 халқаро стандартлар бўйича сертификатциядан ўтказилишининг аудити дастлабки босқичи жорий йилнинг 17-18 август кунлари, иккинчи босқичи эса 18-19 октябрь кунлари ўтказилди. Аудит натижаларига кўра, жамғарманинг “Фермер, деҳқон хўжаликлари, “Томорқа хизмати” МЧЖлар ва томорқа ер эгаларини кредитлаш учун тижорат банкларига ресурс ажратиш, шунингдек шу соҳада лизинг фаолиятини амалга ошириш” фаолияти соҳаси
ISO 9001:2015 ва ISO 37001:2016 халқаро стандартлар бўйича сертификатциядан муваффақиятли ўтказилди.

Шу мақсадда жамғармада ушбу сертифакатларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда жамҳарма ижрочи директори Тўлқин Сатторов коррупцияга қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш ишлари келгусида маблағларининг самарали ва манзилли ишлатилишига, коррупцияга қарши курашишда қонун ҳужжатларини талаб даражасида такомиллаштиришга, ходимлар ва мижозларнинг ҳуқуқий онги ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни мунтазам равишда шакллантиришга хизмат қилишини таъкидлша баробарида, фермер, деҳқон ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган молиявий ресурслар ва уларнинг натижалари хусусида маълумот берди. Хусусан, 2018-2021 йилларда жамғарма томонидан  фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳамда “Томорқа хизмати” МЧЖларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун жами 761,3 миллиард сўм ажратилган.  Шундан 37,5 миллард сўми “Томорқа хизмати” корхоналари устав фондига улуш сифатида киритилган бўлса, 709,1 миллиард сўми банкларга ресурс сифатида берилган. Бу пировардида, банклар томонидан оилавий тадбиркорлик, ихчам иссиқхона хўжаликлари, томорқачилик ишларини кенгайтириб, одамлар бандлигини таъминлаб, уларга даромад манбани яратмоқда.

Дилшод УЛУҒМУРОДОВ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер