Жаҳон кубогини олтин медаль билан бошладик
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Пойтахтимизда ўтказилаётган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогида терма жамоамиз дастлабки медалини қўлга киритди. Маҳоратли спортчимиз Тахмина Икромова бироз аввал якунланган баҳсда олтин медаль соҳиби бўлди.
Кўпкураш дастурида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Тахмина 119.60 балл жамғаришга эришди. Таъкидлаш жоиз, бу Икромова учун Жаҳон кубоги босқичларидаги биринчи олтин медаль бўлди.
Бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги, кўпкураш натижалар:
1. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) - 119,60
2. Екатерина Ваденеева (Словения) - 118,20
3. Даржа Варфоломедеев (Германия) - 112,65.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг