Зеленский Киевда АҚШ молия вазири билан учрашди
Фото: Украина президенти офиси
Украина президенти Владимир Зеленский Киевда АҚШ молия вазири Жанет Йеллен билан учрашди.
«Америка Қўшма Штатлари молия вазири Жанет Йеллен билан муҳим учрашув. Қўшма Штатлар бу урушнинг биринчи кунлариданоқ бизни нафақат қурол-яроқ, балки молиявий жабҳада ҳам қатъий қўллаб-қувватламоқда. Биз буни жуда қадрлаймиз», дея ёзди Зеленский «Телеграм» ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида.
Учрашувда АҚШнинг Украинадаги элчиси Бриджит Бринк ҳам иштирок этган.
Шу йилнинг 24 февраль куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Қўшма Штатлар Украинани, жумладан, ҳукумат ва энергетика инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш учун 10 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратаётганини маълум қилганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг