Юк машинасини қисмларга бўлиб олиб киришга уриниш фош этилди (+видео)
Фото: видеодан кадр
Тошкент шаҳридаги «Сирғали» божхона постида хориждан келтирилган автомобил эҳтиёт қисмлари божхона ҳужжатларида 11 турдаги эҳтиёт қисмлар сифатида кўрсатилгани, аслида эса бу қисмлар тайёр ҳолатдаги юк машинасининг бўлаклари экани аниқланган.
Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, юк эгаси транспорт воситасини қисмларга ажратиб олиб кириш орқали 800 миллион сўмлик божхона тўловларидан қочишга уринган.
Қўмита эълон қилган видеоматериалда самосвал қисмлари омборда йиғилиб, натижада тўлиқ тайёр транспорт воситасига айлантирилгани акс этган.
Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳолат Ўзбекистонда юк машиналари учун белгиланган юқори божларнинг оқибатларидан бири бўлиб, айрим тадбиркорлар ушбу қоидаларни четлаб ўтишга ҳаракат қилишларига сабаб бўлмоқда.
Иқтисодчи Отабек Бакиров ушбу воқеани изоҳлаб, Ўзбекистонда самосваллар учун 70 фоиз ва ҳар бир куб мотор ҳажми учун 3 долларлик бож ўрнатилганини қайд этди. Унинг фикрича, бундай божхона чекловлари асосан Самарқанддаги юк машиналари заводини ҳимоя қилиш учун жорий қилинган, аммо натижада бозор иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг