Ёшларни деҳқончиликка яхши ўқитиб, бу ерларда банд қилиш муҳимлиги таъкидланди
Президент раислигида аграр соҳадаги устувор вазифалар ва режаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Йиғилишда мева-сабзавот етиштириш ва экспортини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шу мақсадда аҳолига яна 60 минг гектар ерларни тарқатишга қарор қилинди. Бунинг натижасида 1,5 миллион тонна қўшимча маҳсулот олиб, экспортни яна 200 миллион долларга ошириш мумкин бўлади.
Ёшларни деҳқончиликка яхши ўқитиб, бу ерларда банд қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг