Ёшлар конституциявий ислоҳотларга бефарқ эмас
Фото: Халқ сўзи
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах филиалида ўтказилган ёшлар билан учрашувда конституциявий ислоҳотларнинг зарурати ва моҳияти хусусида атрофлича сўз юритилди. Таъкидланганидек, бугун юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги қизғин жараёнга ёшларимизнинг бефарқ эмаслиги, ўзгариш ва янгиланишларга дахлдорлик ҳисси билан ёндашув кўникмаси шаклланиб бораётгани алоҳида эътирофга лойиқдир.

— Мамлакатимиз эртаси бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, билимли, етук, салоҳиятли инсон сифатида камол топиши учун кўмаклашиш, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари такомиллаштирилаётгани айни муддаодир, — дейди Жиззах вилоят “Келажак лидерлари” клуби президенти Дилшод Мирзаев. — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах филиалида ёшларга “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти мутахассислар томонидан чуқур тушунтириб берилди.
Тадбирда Қонун лойиҳасининг 65-моддаси, 93-моддаси ва 105-моддасига киритилаётган ўзгариш ва қўшимчалар ёшларда кўпроқ қизиқиш уйғотди. Улар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Толибжон ЭРГАШЕВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг