Ёшлар Иттифоқи биноси карантинга олинди

18:36 14 Июль 2020 Жамият
1438 0

Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши биноси ташкилотда фаолият олиб бораётган 2 нафар ходимда коронавирус инфекциясига олинган тест мусбат натижа кўрсатганлиги туфайли дезинфекция тадбирлари ўтказилиши учун карантинга олинди. Бу ҳақда ташкилот ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров хабар берди.

Юртимизда эълон қилинган карантин муносабати билан Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг аксарият ходимлари 10 июлдан бошлаб онлайн (масофадан) ишлашга ўтказилган эди. Тест натижалари мусбат бўлган 2 нафар ходимдан бир нафари онлайн (масофадан) ишлаган, бир нафари иш фаолиятида керак бўлган вақтда бинога ташриф буюрган.

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда касалланган ходимлар сони 10 га яқин деган хабарлар асосга эга эмас.

Бинода қўриқлаш хизмати ва дезинфекция ишларини амалга ошираётган махсус ходимлардан бошқа ишчилар йўқ. Марказий Кенгаш биносида мунтазам тарзда дезинфекция тадбирлари амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер