«Ёшлар фикри – парламент кучи» шиори остида «Парламент оромгоҳи» ўқув семинари бўлиб ўтмоқда

10:24 08 Февраль 2026 Сиёсат
696 0

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 6–9 февраль кунлари «Ёшлар фикри – парламент кучи» шиори остида «Парламент оромгоҳи» лойиҳаси ўқув семинари бўлиб ўтмоқда.

Ўқув семинарининг илк кунида Ёшлар парламентининг II ялпи йиғилиши ҳамда лойиҳанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида Ёшлар парламенти аъзоларининг келгуси олти ойлик фаолият режалари атрофлича муҳокама қилиниб, ҳар бир йўналиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди ва масъулиятлар тақсимланди.

Тадбирда Ёшлар парламенти раиси Лайло Аслонова сўзга чиқиб, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қонун ижодкорлиги ва жамоатчилик назоратига кенг жалб этиш масалаларига тўхталди. Шунингдек, коррупциянинг олдини олишга қаратилган «Аксилкоррупция волонтёрлик фаолияти»да Ёшлар парламентининг ўрни ва вазифаларига алоҳида урғу берди.

Ўқув семинарининг иккинчи кунида «Сенатор ва ёшлар» учрашуви ўтказилди. Учрашувда Сенат аъзолари ёшларга оид давлат сиёсати борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, парламент назорати ҳамда қонун ижодкорлиги жараёни тўғрисида маълумот бериб ўтдилар.

Ёшлар парламенти аъзолари сенаторларга ўзларининг таклиф ва ғояларини билдиришди.

Ўқув оромгоҳи ўз ишини давом эттирмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер