Японияда кучли зилзила юз берди
Иллюстратив фото
Япония жануби-шарқидаги Хоккайдо префектурасида 6,1 магнитудали зилзила юз берди.
Хоккайдо оролининг энг шимолидаги Куширо шаҳри яқинида денгизда 6,1 магнитудали зилзила содир бўлган. Бу ҳақда Япония метеорология бошқармаси хабар берди.
Таъкидланишича, зилзила ўчоғи 60 километр чуқурликда қайд этилган. Цунами хавфи ҳамда қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.
Энг кучли силкинишлар Немуро шаҳрида сезилган ва Японияда қабул қилинган етти балллик шкала бўйича беш баллни ташкил этган. Зилзилани мамлакатнинг 12 та префектураси аҳолиси ҳис қилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг