Янгиҳаёт туманида хавфсиз муҳитни яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–1 ва ПҚ–2-сонли қарорлари ижросини таъминлаш доирасида Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси К.Бурханов ҳамда Солиқ қўмитаси раиси Ф.Пулатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида ўрганиш ишларини олиб борди.
Ўрганишлар давомида туман мутасаддилари билан бирга маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда профилактика ишлари самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар таҳлил қилинди.
Жумладан, «Янги турмуш» ва «Янги Чоштепа» маҳалла фуқаролар йиғини биносида тасдиқланган «йўл харитаси» доирасида белгиланган вазифаларнинг ижроси атрофлича ўрганилди.
Шу билан бирга, масъул раҳбарлар томонидан «маҳалла еттилиги» билан очиқ мулоқот ўтказилиб, жойлардаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари муҳокама қилинди. Мулоқотлар давомида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика ишларини манзилли ташкил этиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Ўрганишлар якунлари бўйича масъул ташкилот ва идоралар раҳбарларига тумандаги криминоген вазиятни барқарорлаштириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, «йўл харитаси»да белгиланган устувор вазифалар ижросини тизимли ташкил этиш ҳамда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг