Янги Қонун билан қатор ўзгартишлар киритилди
Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисида “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни маъқулланган эди.
Қонун билан Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уйларда кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкаси бекор қилинган.
Бундан ташқари, нотариал амалиётда, хусусан, битимларни тасдиқлаганлик ва мерос ишларини расмийлаштирганлик учун давлат божини ундиришнинг ўзига хос хусусиятларига аниқлаштирувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган айрим давлат божи тўловларинг миқдорлари оптималлаштирилиши ҳам назарда тутилган.
Шу билан бирга, адвокатлик тузилмалари, уларнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, юридик маслаҳатхоналарнинг низомларини давлат рўйхатидан ўтказганлик ҳамда юридик маслаҳатхоналарни ҳисобга олганлик учун ундириладиган давлат божи ставкалари бўйича қўшимча киритилган.
Мухтасар қилиб айтганда, мазкур Қонун давлат божи ставкаларининг оптималлаштирилиши ва уни ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари аниқлаштирилишига хизмат қилади.
Бахтиёр УМАРОВ, Олий Мажлис Сенати аъзоси.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг