Янги Ўзбекистон — «Туркия» газетасида

19:14 25 Май 2021 Дунё
1334 0

Туркиянинг энг машҳур нашрларидан бири саналган «Туркия» газетасида тарихшунос Ирфон Ҳаттотўғлининг ўтмиш ва сўнгги йиллардаги Ўзбекистонга бағишланган мақоласи чоп этилди.

«Янги Ўзбекистон» дея номланган мазкур мақолада тарих ва бугун, мамлакатимизда сўнгги йилларда Президентимиз томонидан амалга оширилган ислоҳотлар, тарихан буюк Турон халқининг юраги саналган Ўзбекистон ҳар соҳада илгари қадам ташлаб жаҳонга чиқаётгани ҳамда қўшни давлатлар, жумладан Туркия билан мустаҳкам алоқалар ўрнатаётгани ҳақида сўз борган.

— Янги бир уйғониш даврини бошдан кечираётган Ўзбекистонда, — дея ёзади Ирфон Ҳаттотўғли, — мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёевнинг юрт равнақи, ижтимоий-сиёсий ривожланиши йўлида эккан ниҳоллари ўз мевасини бермоқда. Бир қатор хорижий корхоналарнинг, ҳамкорларнинг келишидан ҳам билиш мумкинки, айни пайтда Янги Ўзбекистон бутун дунё диққат-эътиборини ўзига тортмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер