“Янги Ўзбекистон” массивлари — янги ҳаёт манзиллари

14:09 28 Январь 2026 Жамият
253 0

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Денов, Бойсун, Жарқўрғон, Ангор ва Термиз туманларида аҳолини замонавий ва барча зарур инфратузилмага эга турар жойлар билан таъминлаш мақсадида “Янги Ўзбекистон” массивлари барпо этилмоқда.

Жумладан, Сариосиё туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ишлари изчил давом этмоқда. Массив ҳудудида барпо этилаётган уй-жойлар электр энергияси, марказлашган иссиқлик тизими ҳамда коммунал хизматлар билан тўлиқ таъминланмоқда.

“Макро глобал строй” МЧЖ томонидан қурилиб, фойдаланишга топширилган 7 қаватли, 47 хонадонли турар жой бинолари ҳудуд кўркини янада оширди.

Шунингдек, яқинда 24 минг нафардан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган замонавий оилавий шифокорлик пункти ишга туширилди. У зарур тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиб, аҳолига бирламчи тиббий хизматларни сифатли ва тезкор кўрсатиш имконини яратмоқда.

Айни пайтда ҳудудда адаптив спорт зали, “Workout” майдончаси, усти ёпиқ ўйингоҳ ва бошқа ижтимоий объектлар қурилиши олиб борилмоқда.

Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».

 

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер