Янги корхона – янги имкониятлар

15:10 05 Ноябрь 2024 Жамият
335 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлашда қишлоқ хўжалигига мослашган ҳудудларга саноат корхоналарини олиб кириш ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Масалан, Улуғнор туманидаги “Сариқ сув” маҳалласида “Файз текстиль” корхонасининг иш бошлаши натижасида 300 нафар маҳаллий аҳоли доимий даромад манбаига эга бўлди.

— 78 млн АҚШ доллари қийматидаги лойиҳа асосида барпо этилган ушбу корхонамизда пахта хом ашёсидан калава ип ишлаб чиқарилади, — дейди тадбиркор Шерзодбек Муҳиддинов. — Шу йилнинг декабрида тўқув корхонамизни ишга тушириш орқали яна 150 та янги иш ўрни яратамиз. Ишчиларнинг самарали меҳнат қилиши учун барча шароитларни яратганмиз. Ўртача иш ҳақи 2,5 млндан 5 млн сўмгачани ташкил этмоқда.

Корхонада бир ойда 150 тонна калава ип ишлаб чиқарилади. Шундан 130 тоннаси Хитой давлатига экспорт қилинмоқда. Янги лойиҳаларни ишга тушириш орқали ишлаб чиқариш кўлами ва экспорт салоҳиятини янада ошириш кўзда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер