Янги бизнес лойиҳа хотин-қизларга янги имконият яратди
Истам Иброҳимов/“Халқ сўзи”. Аёллар дафтарида рўйхатда турган Феруза Эргашева учун касб-ҳунарга ўқитиш мономарказида тикувчилик корхонаси фаолият бошлагани айни муддао бўлди. У Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги Мустақиллик маҳалласида жойлашган бу корхонанинг тўлақонли ишчисига айланди.
— Бир нафар фарзандим бор, — дейди Феруза. — Қўшни Човли маҳалласида яшайман. Анчадан буён ишсиз эдим. Энди ишлаб, рўзғор каму кўстини тўлдириш имконига эгаман.
— Мен эса Мироб маҳалласиданман, — дейди ўзини Санобар Тўраева дея таништирган аёл. — Шу пайтга қадар уй бекаси эдим. Аммо аёлларбоп иш дараги чиқса албатта, меҳнат қиламан, деган ўй-хаёлда юргандим. Мономарказ қошида янги корхона очилгани мен учун ҳам айни муддао бўлди.
Корхона ички ва ташқи бозорда ўз ўрнини топишга улгурган “Ekvatorial Chodak” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, 200 ишчи ўрнига мўлжалланган. Бу ерда йилига 35 миллиард сўмлик кийим-кечаклар ишлаб чиқариш, уларнинг бир қисмини экспортга йўналтириш кўзда тутилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг