Яна “Artel” муаммоси...
Ангренлик Ботирбек Қамбаров “Навоий” кўчасидаги дўконларнинг биридан “ARTEL XS-293 RN METALLIK” русумли музлаткичини 2 360 000 сўмга харид қилиб олган. Оз фурсатда музлаткич носозлиги маълум бўлган. Бундан норози бўлиб, дўконга мурожаат қилганларида, тузатиш учун сервис компанияга боғланишларини билдириб, ўзларидан соқит қилган.
Ушбу масалага ечимини топиш мақсадида сарсон-саргардон бўлгач, Ботирбек Қамбаров умид билан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига келиб, муаммосини айтади.
Ушбу ҳолат федерация ходимлари томонидан ўрганилди. Ҳолат аниқлангач, уч кундан сўнг мутасаддилар истеъмолчи билан “Навоий” кўчасидаги дўконга келиб, ишдан чиққан музлаткичнинг ўрнига худди шу русумдаги янги музлаткични текшириб, алмаштириб берилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг