Яккасаройда кесилган дарахтлар бўйича туман прокурори ҳам жазоланди

21:16 23 Февраль 2020 Жамият
1110 0

“Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, “Юнус Ражабий” маҳалласида кўп йиллик 81 та дарахтларнинг қонунга хилоф равишда кесилгани ҳолати бўйича тўпланган ҳужжатлар ўрганилиб, айбдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун соат 16:00да Тошкент шаҳар прокуратурасида мутасадди идоралар иштирокида мазкур ҳолат юзасидан тезкор йиғилиш ўтказилди. Тошкент шаҳар прокурорининг 23 февралдаги буйруғи билан Яккасарой туман прокурори Н.А.Аллабергеновга ўз хизмат вазифасини лозим даражада бажармай, туманда қонунлар ижроси устидан етарли прокурор назоратини ўрнатмагани учун ҳайфсан эълон қилинди”, дейилади шаҳар прокуратураси баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 21 февраль куни Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари Яккасарой тумани, Ю.Ражабий маҳалласи ҳудудида 81 туп дарахт кесиб ташланганини аниқлади.

Бугун, 23 февраль куни Тошкент шаҳар прокуратураси “Building And Supplies” МЧЖ томонидан унга ажратилган ер майдонидаги кўп йиллик 81 туп дарахт қонунга зид равишда кесилгани оқибатида ўсимлик дунёсига 630,4 млн сўм моддий зарар етказилгани ҳақида маълум қилди.

Дастлабки терговда айбланувчилардан 1 млрд. 891,3 млн. сўм ундирилган. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер