“Wizz Air” Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширди
2023 йил 26 мартдан Венгриянинг “Wizz Air” лоукостер авиакомпанияси Абу-Даби — Самарқанд — Абу Даби йўналиши бўйича парвозлар частотасини оширди.
Парвозлар Airbus А320/А321 самолётларида ҳафтасига тўрт марта — сешанба, пайшанба, шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. Илгари авиаташувчи ушбу йўналишда ҳафтасига уч марта — сешанба, пайшанба ва шанба кунлари парвозларни амалга оширган.
Шунингдек, 2023 йил 18 апрелдан бошлаб “Wizz Air” Тошкентга парвозлар частотасини оширишни режалаштирилмоқда: рейслар ҳар куни амалга оширилади. Айни пайтда авиакомпания Ўзбекистон пойтахтига ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари парвозларни амалга оширмоқда.
“Wizz Air” 2003 йилда ташкил этилган Венгриянинг лоукостер авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси Будапештда жойлашган. 2022 йил июль ҳолатига кўра “Wizz Air” авиапарки ўртача ёши 5,3 йил бўлган 141 та Airbus самолётидан иборат эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг