WhatsAppʼда янги функция пайдо бўлади

11:30 27 Ноябрь 2019 Дунё
922 0

WhatsApp мессенжери яқин кунлар ичида фойдаланувчиларига юборилган хабарларни автоматик ўчириб ташлаш имкониятини тақдим этади. WABetaInfo манбаси хабарига кўра, функция янги илова версияси таркибидан жой олган.

Ҳозирги янгиланган версияда “Йўқолиб кетадиган хабарлар” функцияси “Хабарларни ўчириш” функциясига алмаштирилади, лекин ҳозир бу борада ишлов бериш ишлари давом этяпти. Унинг ёрдамида фойдаланувчилар хабар ўчириладиган вақтни ҳам белгилашлари мумкин – бир соат, бир кун, ҳафта, ой ёки йилдан сўнг... каби.

Мазкур вазифани мессенжер менюсидаги алоқалар ҳақидаги маълумотлар ёки гуруҳ чатини созлаш қисмига ўтиш орқали қўшиш мумкин.

Июль ойида WhatsApp фойдаланувчиларни веб-версияни ишлатишда смартфонга қарамликдан озод қилишини маълум қилганди. Одатда компьютерда мессенжерга уланиш учун телефон доим тармоқда туриши керак.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер