Бухоро вилоятида 2 та йирик шамол электр станцияси қурилиши учун «ACWA Power» компанияси ва ОТБ ўртасида 174 млн. долларлик заём битимлари имзоланди

11:11 27 Апрель 2023 Иқтисодиёт
787 0

Бухоро вилоятининг Ғиждувон ва Пешку туманларида 2 та йирик шамол электр станциясини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси ва Осиё тараққиёт банки ўртасида 174 миллион АҚШ доллари миқдорида заём битимлари имзоланди. 

Мазкур станцияларда умумий қуввати 1 ГВт бўлган 158 та шамол трубиналари ўрнатиш орқали йилига 3,6 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Ушбу станциялар ишга туширилгандан сўнг Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик шамол энергияси лойиҳасига айланади. 

Маълумот учун: 2 та шамол электр станциясининг ишга туширилиши натижасида йилига 1, 1 млрд куб метр табиий газ тежалишига ва атмосферага 1 млн тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинишига эришилади.

Мазкур электр станциялар 2024 йил якунида ишга туширилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер