Владивосток шаҳридан икки нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

18:26 30 Март 2022 Жамият
1205 0

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Мамлакатимизнинг консуллик муассасаларига асли Хоразм вилоятидан бўлган фуқаро К.С.нинг Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида саломатлиги ёмонлашганлиги сабабли Ўзбекистонга қайтаришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Шунингдек, Қашқадарё вилоятидан фуқаро Ш.С. яшаш жойида эҳтиётсизлиги оқибатида оғир тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилади. У шифохонада 3 маротаба жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказиб, қийин молиявий аҳволда қолади.

Владивосток шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириб келган ушбу юртдошларимиз мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхонаси ҳамкорлигида Ўзбекистонга олиб келинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер