Владимир Норов «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг 9-йиғилишида иштирок этади

21:57 21 Декабрь 2022 Сиёсат
540 0

Фото: Архив сурат

2022 йилнинг 22-25 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг 9-йиғилишида иштирок этиш учун Япониянинг Токио шаҳрига ташриф буюради.

Бўлажак тадбир кун тартибидан транспорт боғлиқлиги, логистика, саноат кооперацияси, соғлиқни сақлаш, таълим, «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш соҳаларида ҳамкорлик масалалари ўрин олган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири қатор икки ва кўп томонлама музокаралар ўтказади, шунингдек, Япония ишбилармон доиралари вакиллари ҳамда ватандошлар билан учрашувлар ўтказади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер