Веломарафонда ғолиб бўлган, фуқаронинг уйини оқлаб, ғишт терган, ёшларга фаст-фуд улашган Қўқон ҳокими энди болаларга лойдан ўйинчоқ ясаб берди
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов 19-давлат мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган шахмат турнирида иштирок этди. Бу ҳақда Қўқон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, сектор раҳбарлари ва болалар ўртасида ўтказилган шахмат партияларида ҳоким ва прокурор жажжи гроссмейстерлар билан жанговар дуранг натижаларга эришган.

Болалар боғчасида ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича ташкил этилган тўгараклар билан ҳам танишган Маруфжон Усмонов ҳунармандчилик тўгарагига катта қизиқиш билдирган ва болалар билан бирга лойдан ўйинчоқ ясаган.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов турли ғаройиб ишлари билан танилган ва ижтимоий тармоқларда тез-тез муҳокамадаги шахсга айланади. У гоҳ веломарафонда маррага биринчи бўлиб етиб келади, гоҳ фуқароларнинг хонадонини оқлаб бериб, уйида ғишт теради. У учрашувга келган ёшларни фаст-фуд билан ҳам меҳмон қилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг